Ўзбекистон | 12:21 / 22.02.2022
1385
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда 36 та хонадонни алдов йўли билан сотган қурувчига жиноят иши очилди

Кўпқаватли турар жой банкда гаровга қўйилган бўлса-да, қурувчи унинг 36 та хонадонини алдов йўли билан 59 нафар фуқарога сотган.

Фото: РБК

Хоразм вилояти прокуратураси томонидан «Asadbek kapital stroy» МЧЖ раҳбариятига нисбатан жиноят иши очилган.

Қайд қилинишича, қурувчи Урганч шаҳри, Фаёзов кўчасида жойлашган кўпқаватли турар жой биноси «Ипотека банк» Хоразм филиалида гаровга қўйилган бўлса-да, унинг 36 та хонадонини «алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан» 59 нафар фуқарога сотиб, уларга жуда кўп миқдорда зарар етказган. Зарарнинг миқдори қанча экани хабарда келтирилмаган.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши очилиб, Хоразм вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид