Жаҳон | 18:11 / 23.02.2022
19826
2 дақиқада ўқилади

Россиянинг Киевдаги элчихонаси байроғи туширилди (видео)

Россия Украинадаги дипломатик ваколатхоналаридан ходимларни эвакуация қилишни бошлади. ТИВ бу қарорни элчихоналар ва консулхоналар ходимлари ҳаёти ва хавфсизлиги ҳимояси билан изоҳлаган.

Фото: Chris McGrath / Getty Images

Россия Украинадаги барча дипломатик ваколатхоналаридан ходимларини кўчиришни бошлади. Бу ҳақда ТАСС РФнинг Киевдаги элчихонасига асосланган ҳолда хабар берди.

«Персонал эвакуацияси аллақачон бошланди», — деган агентлик суҳбатдоши.

Россия ТИВ шу кунларда Украинадаги дипмиссиялар ходимлари эвакуация қилиниши ҳақида анонс берганди. Вазирлик буни 2014 йилдан буён бир неча бор Киев, Одесса, Львов ва Харьковдаги элчихоналар ва бош консулхоналардаги россиялик дипломатлар «тажовузкор ҳаракатлар объекти»га айлангани билан изоҳлаганди. Дипломатлар манзилига жисмонан йўқ қилиш билан таҳдидлар бўлгани, уларнинг машиналари ёқиб юборилгани, аммо Украина ҳукумати бу ҳолатларга реакция қилмагани айтилган.

  • Январь ойи охирида Ғарбдаги кўплаб мамлакатлар Россия босқини хавфи ўз дипломатлари ёки Украина ғарбига кўчирилиши ёки мамлакатдан бутунлай олиб чиқиб кетилиши ҳақида эълон қила бошлади. Москва Украинага ҳужум қилишга тайёрланмаётганини таъкидлаб келди.
  • 21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХРни тан олди, 22 февраль куни Федерация кенгаши республика ҳудудига россиялик ҳарбийлар киритилишига рухсат берди.
  • Аввалроқ Украина ТИВ Россия ДХР ва ЛХРни тан олиши ортидан Россиядаги ишончли вакили Василий Покотилони маслаҳатлашув учун ортга қайтаргани хабар қилинганди.
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид