Ўзбекистон | 16:25 / 24.02.2022
988
1 дақиқада ўқилади

Андижонда фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бўстон ва Шаҳрихон туманларида фуқароларни қўшни давлатдан ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, Бўстон туманида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.У. ва бошқалар фуқаро С.Т.нинг ишончига кириб, унинг Қирғизистон Республикаси университетидаги ўқишини танишлари ёрдамида Андижон давлат университетига кўчириб бериш эвазига 1 800 АҚШ долларини ўзи фаолият олиб бораётган “N.А.” МЧЖ ишчиси М. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департамент ҳамда ДХХнинг Шаҳрихон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.М. фуқаро Қ.Қ.нинг Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетидаги ўқишини Андижон давлат тиббиёт институтига кўчириб бериш эвазига 1 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Абдували Қурбонов
Тайёрлаган Абдували Қурбонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид