Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмоний шахслар ва чет элликларга давлат қимматли қоғозларини сотиб олишга рухсат берилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори тасдиқланди.
Молия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, давлат қимматли қоғозларини Ўзбекистон резидентлари (шу жумладан, жисмоний шахслар) ва норезидентлари сотиб олиши мумкинлиги белгиланмоқда. Шу вақтга қадар, давлат қимматли қоғозлари жисмоний шахслар ва норезидентлар ўртасида жойлаштирилиши назарда тутилмаган.
Қарорга мувофиқ:
- давлат қимматли қоғозлари бозорида дилер функцияларини бажариш учун бирламчи ва иккиламчи дилерлик тушунчалари киритилмоқда;
- инфляцияга боғланган давлат қимматли қоғозларини чиқариш имконияти яратилмоқда;
- даромадлилик ва фоизларни ҳисоблашда Халқаро капитал бозорлари халқаро ассоциацияси томонидан қўлланиладиган формулалардан фойдаланиш мумкинлиги белгиланмоқда;
- аукцион натижалари бўйича ҳисоб-китоблар Т+0, Т+1 ва Т+2 халқаро стандартлари асосида амалга оширилиши белгилаб берилмоқда;
- халқаро идентификация кодларини бериш орқали давлат қимматли қоғозларини чиқариш имконияти яратилмоқда;
- давлат қимматли қоғозлари бўйича фоиз тўловларини тўлаш халқаро стандартларга мос ҳар олти ойда амaлга оширилиши белгиланмоқда;
- давлат қимматли қоғозлари бозоридаги операциялар тўғрисидаги ахборотлар (аукцион ўтказиш бўйича эълонлар, аукцион натижалари ва инвесторлар учун зарурий маълумотлар) мунтазам равишда Молия вазирлиги, Марказий банк ва ЎзРВБ сайтларида эълон қилиниши белгилаб қўйилмоқда.
Мавзуга оид
15:06 / 01.05.2025
Молиявий хавфларни аниқлаш ва баҳолаш тартиби белгиланди
12:35 / 18.04.2025
Тадбиркорлар томонидан молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади
14:46 / 14.04.2025
Араб молия академияси Ўзбекистонда ўз филиалини очиши мумкин
13:44 / 18.02.2025