Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви эълон қилинди
Президент “Ўзбекистон фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2022 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.
Ҳарбий хизматга яроқли, шу жумладан, чекловлар билан яроқли бўлган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резерви хизматига олинади.
Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2022 йилнинг март-апрель ойларида Ўзбекистон Қуролли Кучлари резервига бўшатилади.
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов зиммасига юкланди.
Мавзуга оид
20:13 / 13.04.2025
Украина президенти офисидагилар аёлларни ҳам армияга мажбурий жалб этиш таклифи билан чиқди
22:44 / 07.03.2025
Полшада барча эркаклар ҳарбий йиғинлардан ўтиши мажбурий бўлади
18:58 / 03.02.2025
Ўзбекистон фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви эълон қилинди
00:25 / 02.01.2025