Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина президенти офиси: россияликларнинг зарбалари оқибатида 40 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди
Россиянинг ҳарбий объектлар ва бошқа муҳим инфратузилма иншоотларига берган зарбалари оқибатида Украина қуролли кучларининг 40 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлган. Бу ҳақда брифинг чоғида президент офиси маслаҳатчиси Алексей Арестовичга таяниб, «Украинская правда» хабар берган.
Украина ҳукумати тинч аҳоли орасида ҳам 10 нафар қурбон борлигини маълум қилган.
Аввалроқ Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Герашченко Одесса ва Сумск областларида, шунингдек Мариуполь шаҳрида тинч аҳоли орасида қурбонлар борлигини маълум қилганди.
Арестовичнинг сўзларига кўра, энг жиддий тўқнашувлар Донбассда давом этмоқда. Шунингдек, у Қрим, Чернигов ва Харьков йўналишларини ҳам хавфли йўналишлар сифатида қайд этган. Маслаҳатчининг сўзларига кўра, бу йўналишларда рус ҳарбийлари Украина ҳудуди бўйлаб ичкари ҳаракатланмоқда.
Аввалроқ Россия мудофаа вазирлиги Украина авиабазаларидаги Украина қуролли кучларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари «бостирилгани» ҳақида маълум қилганди. Вазирлик Украина шаҳарларига ҳужумлар қилинганини рад этган ва Украина Хавфсизлик хизматини «ахборий провокация» тайёрлашда айблаганди.
Украина томони Россия ҳарбийлари ҳам катта йўқотишларга учраётгани ҳақида маълум қилган, мамлакат мудофаа вазирлигининг сўзларига кўра, россияликларнинг камида олти самолёти, бир неча вертолётлари ва ўнга яқин танклари йўқ қилинганини хабар қилган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025