Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways Киевга парвозларни бекор қилди
Украина ҳаво ҳудуди йўловчи ҳаво кемалари қатновлари учун ёпилиши муносабати билан, Тошкент-Киев-Тошкент мунтазам қатновлари бўйича 2022 йилнинг 27 февраль ва 2 март кунлари режалаштирилган парвозлар бекор қилинди.
Uzbekistan Airways хабарига кўра, бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки парвозлар қайта тикланганидан кейин бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга.
Uzbekistan Airways АЖ йўловчиларни жадвалдаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида қўшимча равишда хабардор қилиши айтилган.
Аввалроқ, Uzbekistan Airways’нинг Россияга парвоз қилган айрим самолётлари ортга қайтаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:50 / 24.05.2025
Киев ва минтақага тунги ҳужум: жабрланганлар бор
10:11 / 17.05.2025
АҚШнинг Киевдаги собиқ элчиси: Трампнинг Украинага босими туфайли кетдим
09:01 / 01.05.2025
Киев ва Вашингтон Украинани тиклаш учун инвестиция фонди тузмоқда
18:50 / 24.04.2025