Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Украинада камида 25 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, 100дан ортиқ киши яраланган
Россия Украинага бостириб кириши натижасида тинч аҳоли вакилларидан камида 25 киши ҳалок бўлган, яна 102 киши яраланган. Бу ҳақда Sky News Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
Шу билан бирга бу якуний маълумотлар эмаслиги ва ҳақиқий рақамлар бундан анча кўп бўлиши мумкинлиги қайд этилган.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Россия босқинининг биринчи кунида Украина ҳарбий хизматчиларидан 137 киши ҳалок бўлгани ва 316 киши яралангани ҳақида маълумот берганди.
- 24 февраль тонгида Владимир Путин Украинани «демилитаризация» ва «денацификация» қилиш мақсадида «махсус ҳарбий амалиёт» бошлаганини маълум қилди. Шундан сўнг дарҳол Украина шаҳарларига ракета зарбалари берилди. РФ мудофаа вазирлиги юқори аниқликдаги қуроллар билан Украина армияси ҳарбий инфратузилмалари йўқ қилинаётгани ва тинч аҳолига таҳдид йўқлигини маълум қилди. 25 февраль куни куннинг иккинчи ярмида россиялик ҳарбийлар Киевни қуршаб ола бошлагани маълум бўлди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025