Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киевга парвоз қилган ўзбекистонликлар Кишинёв аэропортида қолиб кетган. Улар мутасаддилардан ёрдам сўрамоқда
24 феврал куни тунда Тошкент – Киев йўналиши бўйича Украинага учган ўзбекистонликлар айни пайтда Кишинёв халқаро аэропортида қолишмоқда. Украина ҳаво ҳудуди ёпиқ бўлгани ортидан Молдовага қўнишга мажбур бўлган самолёт йўловчилари автобусларда Киевга олиб кетилаётганда чегарадан ўтказилмаган. Ўзбекистон фуқаролари мутасаддилардан ёрдам сўрамоқда.
Украинанинг Sky Up Airlines авиакомпаниясига тегишли PQ-7980 рейси Тошкентдан маҳаллий вақт билан соат 08:28 да учиб кетган. Киевдаги Бориспол халқаро аэропортига қўниши керак бўлган самолёт Россия босқини ортидан Украина ҳаво ҳудуди ёпилгани туфайли Кишинёв халқаро аэропортига йўналтирилган.
Самолёт бортида қанча йўловчи бўлгани ҳозирча маълум эмас. Рейсларни кузатиб борувчи онлайн платформалардан бу ҳақдаги маълумотни аниқлашнинг иложи бўлмади.
FlightAware маълумотларига кўра, Sky Up Airlines’нинг PQ-7980 рейси Кишинёв халқаро аэропортига 24 феврал куни маҳаллий вақт билан соат 06:40 да қўнган. Шундан сўнг йўловчилар авиакомпания томонидан ёлланган иккита автобусда Киевга олиб кетилган. Бироқ ушбу автобуслар чегарадан ўтказилмай, ортга қайтариб юборилган.
Ҳолатдан хабардор бўлган манбанинг Kun.uz’га маълум қилишича, PQ-7980 рейси йўловчилари орасида Украина, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган. Чегарадагилар Украина фуқароларининг мамлакатга киришига рухсат берган, бироқ Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини қабул қилмаган.
Йўловчилар автобусларда Кишинёв аэропортига қайтиб боришга мажбур бўлишган. Манба йўловчилар кечки овқат ва ётоқ жой билан таъминлангани ёки таъминланмаганидан бехабарлигини билдирди.
Украинага киритилмагани сабабли Молдовага мажбуран қўнган ушбу рейс йўловчилари Киевгача етказиб қўйилиши ёхуд вазият яхшилангунча Молдовада қолиши ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмагани ҳақида хабар берганди.
Интернетда Кишинёв аэропортида қолиб кетган ўзбекистонликларнинг видеоси тарқалди. Видео муаллифи йўловчилар Украинага киритилмаётгани, уларни ҳатто аэропортдан чиқариб юборишмоқчи бўлишаётганини айтиб, мутасаддилардан ёрдам беришларини сўраган.
Видеода кўринишидан ўзбекистонликларга ўхшаш йигитлар юк ташувчи аравачалар устида ўтиргани ва ухлаётгани акс этганди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025