Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада шаҳарлараро транспорт тизими тўхтаб қолгани эвакуацияни мураккаблаштирмоқда — Ўзбекистон ТИВ
Украина шаҳарлари ўртасидаги автомобиль ва темир йўл алоқалари бутунлай фаолиятини тўхтатгани боис, мамлакатнинг шарқий ва марказий вилоятларидан ватандошларни Польша билан чегарадош Львов шаҳрига хавфсиз етказишни ташкил этишнинг вақтинча иложи бўлмаяпти, дея маълум қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Украинада ўқиётган ўзбекистонлик талабалар ертўлаларда қолишга мажбур бўлаётгани, уларга биринчи зарур маҳсулотлар етишмай қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги изоҳ берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ватандошларни эвакуация қилиш учун кучайтирилган тартибда ишламоқда.
“Дипломатик миссия вакиллари юртдошларимиз билан доимий алоқа ўрнатиб, юзага келаётган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиб келмоқда. Харьковда бўлиб турган элчихона масъул ходими ўзбекистонлик талабалар билан бевосита мулоқотда бўлиб, уларнинг барча масалаларини ҳал этмоқда.
Элчихона ҳамда Украинадаги диаспорамиз вакиллари кўмагида Харьков ва Запорожье шаҳарларида бўлиб турган ўзбекистонлик талабалар уч маҳал овқат билан таъминланмоқда. Шу билан бирга, Запорожье миллий университети раҳбарияти ҳам талабаларга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Бундан ташқари, Херсон, Хмельницкий, Днепр ва Одесса шаҳарларида таҳсил олаётган талабалар масалалари диаспора кўмагида ҳал этилмоқда.
Айни пайтда Украина шаҳарлари ўртасидаги автомобиль ва темир йўл алоқалари бутунлай фаолиятини тўхтатган. Бундай шароитда Украинанинг шарқий ва марказий вилоятларидан ватандошларни Польша билан чегарадош Львов шаҳрига хавфсиз етказишни ташкил этишнинг вақтинча иложи бўлмаяпти.
Аммо мана шу каби жиддий хавф-хатарлар бўлишига қарамай, бир гуруҳ талабалар уларни зудлик билан эвакуация қилишни талаб этмоқда.
Шу муносабат билан Украинадаги ватандошларимизга ваҳимага тушмаслик, ёлғон маълумотларни тарқатмаслик ва элчихонанинг хавфсизлик бўйича умумий кўрсатмаларига амал қилишларини қатъий тавсия этамиз.
Шу билан бирга, элчихона яқин кунларда Ўзбекистон фуқароларини Украинадан хавфсиз олиб чиқиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда”, – дея маълум қилди ТИВ расмий вакили Юсуф Қобулжонов.
Аввалроқ вазирлик Украинадаги фуқаролар Польша орқали эвакуация қилиниши ҳақида хабар берганди. Бунинг учун Польша Ўзбекистон фуқароларига ўз чегарасини визасиз кесиб ўтишига розилик берган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025