Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина россиялик ҳарбийларнинг 3500дан ортиғи ҳалок бўлганини маълум қилди. РФ ҳамон ўз йўқотишлари ҳақида хабар бермаяпти
Украинадаги уруш бошидан буён россиялик ҳарбийлардан 3500 нафардан ортиғи ҳалок бўлгани, қарийб 200 киши асирликка тушгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михаил Подолякка асосланган ҳолда УНИАН хабар бермоқда.
«Бугун тонгдаги ҳолатга кўра россиялик ҳарбийлардан 3,5 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлгани ва 200 нафарга яқин киши асирга тушгани ҳақида маълумот бор», — деган Подоляк «Рада» телеканали эфирида. Украина томони йўқотишлари тўғрисидаги сўнгги маълумотлар келтирилмаган.
Украина Бош штаби маълумотларига кўра, рус ҳарбийларининг техника йўқотишлари қуйидагича:
- самолётлар - 14 дона
- вертолётлар - 8 дона
- танклар - 102 дона
- зирҳли жанговар машиналар - 536 дона
- замбараклар - 15 дона
- «Бук» комплекси - 1 дона.
Россия мудофаа вазирлиги Украинага босқин рўй берганидан буён бирор марта ўз йўқотишлари ҳақида маълумот бермаган.
Подолякнинг сўзларига кўра, Украина армияси Киевдаги вазиятни назорат қилмоқда, шаҳарда кўча жанглари бўлиб турибди. Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский тунда россиялик ҳарбийлар шаҳарни қамал қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025