Жаҳон | 21:59 / 27.02.2022
36517
5 дақиқада ўқилади

«Йўлкира текин». Украиналик қочқинлар қўшни давлатларда қандай кутиб олинмоқда?

Украинадаги уруш ўтган тўрт кун давомида 400 мингга яқин украиналикни ўз уйларини ташлаб чиқишга мажбур қилди.

Киевдан чиқишдаги тирбандликлар / Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA

Қочқинлар энг кўп миқдорда Польша, Руминия ва Венгрия томонидан қабул қилинмоқда. Чегарадош Молдова ва Словакия ҳам қочқинлар оқими ошгани туфайли фавқулодда ҳолат режимини жорий этган, АҚШ украинларга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилган, Ирландия эса Украина билан виза режимини бекор қилган. Қуйида уруш туфайли юзага келган миграция инқирози кўламини ифодаловчи суратлар жамланди.

Одамлар Киевдан чиқиб кетиш учун поездга чиқишга рухсат берилишини кутишмоқда. Гувоҳларнинг айтишича, айни вақтда Украина пойтахтини тарк этиш жуда мураккаб ишга айланган. Киевдан жўнайдиган поездга йўловчилар текинга чиқарилади, аммо жойлар сони чекланган, кўчалардаги вазият туфайли вокзалгача етиб бориш ҳам қийин. 25 февраль. Фото: Umit Bektas / Reuters / Scanpix / LETA
Аёллар ва болалар Украина ва Польша чегарасини кесиб ўтиш учун пиёда йўлга тушишган.
Краковец-Карчова назорат-ўтказиш пункти, 26 февраль. Фото: Janek Skarzynski / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик аёл Руминия билан чегарадан ўтмоқда. Польша, Молдова, Венгрия ва Словакия билан бўлгани каби Руминия ҳам Украинадан қочқинларни қабул қилмоқда ва уларни турар жой ва озиқ-овқат билан таъминлаб, юридик ёрдам кўрсатишга тайёр. Солотвино—Сигету  Мармацией назорат-ўтказиш пункти, 25 февраль. Фото: Paul Ursachi / AP / Scanpix / LETA
Руминиянинг Украина билан чегарасига яқин жойлашган Сирет шаҳрига чақалоғи билан келган ёш украин аёли. 25 февраль
Alexandru Dobre / AP / Scanpix / LETA
Венгрияннг Барабаш шаҳри яқинида қариндошлари ҳам Венгрия ва Украина чегарасидан ўтиб келишини кутаётган украиналик аёл. 25 февраль
Anna Szilagyi / AP / Scanpix / LETA
«Киев — Варшава» поезди йўловчилари. 25 февраль
Wojtek Jargilo / EPA / Scanpix / LETA
Польша-Украина чегарасидаги Корчова—Краковец назорат-ўтказиш пунктидаги ҳолат. 26 февраль
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Украина ва Словакия чегарасида қочқинларнинг ҳужжатлари текширилмоқда. Энг яқин аҳоли пункти — Вишне-Немецк қишлоғи. 25 февраль
Zuzana Gogova / Getty Images
Одамлар Шегини—Медика назорат-ўтказиш пункти орқали Польша-Украина чегарасини кесиб ўтмоқда. 25 февраль
Wojtek Radwanski / AFP / Scanpix / LETA
Руминиянинг Сирет қишлоғидаги қочқинлар. 25 февраль
Andreea Alexandru / AP / Scanpix / LETA
Украиналик қочқин она кичик ёшли қизи билан, Украина-Руминия чегараси яқинидаги Сирет қишлоғи. 25 февраль
Andreea Alexandru / AP / Scanpix / LETA
Украина ва Польша чегарасидаги тун. Сурат Пшемиследа — Польша жанубидаги Краковдан кейинги иккинчи йирик шаҳарда олинган. 25 февраль
Omar Marques / Getty Images
Словакиядаги грек православ черкови роҳиблари ва волонтёрлар чегарадаги Вишне-Немецк қишлоғига келаётган қочқинлар учун зарур нарсалар йиғиш пунктини ташкил этишди. 25 февраль
Zuzana Gogova / Getty Images
Бефарқ бўлмаган словаклар украиналикларни кутиб олиб, ўз автомобиллари ва автобусларида Вишне-Немецкдан Словакиянинг бошқа шаҳар ва қишлоқларига текинга элтиб қўйишмоқда. 25 февраль. Фото: Zuzana Gogova / Getty Images
Польшанинг Пшемисле шаҳридаги супермаркетлардан бирининг автотураргоҳида қочқинларга ёрдам пункти ташкил этилди. Бу ерда украинлар бепул транспортга ўтириб, бошқа аҳоли пунктига етиб олиши мумкин. 26 февраль. Фото: Darek Delmanowicz / EPA/ Scanpix / LETA
Польшада яшовчи украин ўз ватандошларини текинга Краковга олиб бориш учун кутмоқда. 25 февраль
Kacper Pempel / Reuters / Scanpix / LETA
Кўнгиллилар Руминияга кириб келаётган украиналикларга озиқ-овқат улашмоқда, Сирет, 2022 йил 25 февраль
Andreea Alexandru / AP / Scanpix / LETA
Польшалик аскарлар мамлакат жанубидаги Пшемислега қутиларда озиқ-овқат келтиришмоқда. 25 февраль
Darek Delmanowicz / EPA / Scanpix / LETA
Пшемиследаги вокзал узоқ йўлдан келган украинлар ҳордиқ чиқариши мумкин бўлган пунктга айлантирилган. 24 февраль
Petr David Josek / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид