Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия Украинага НАТО орқали қурол юборади
Австралия бош вазири Скотт Моррисон мамлакат Украинага қурол-яроғ бўйича ёрдам беришини маълум қилди. Бу ҳақда сиёсатчи ҳукумат йиғилишидан кейин эълон қилди.
Моррисоннинг айтишича, Канберра Украинага НАТОдаги иттифоқчилари орқали қурол етказиб беради.
«Биз ҳозиргача ҳам ёрдам бериб келаётгандик, аммо ҳозиргина мудофаа вазири билан гаплашдим ва биз АҚШ, Британия каби НАТОдаги иттифоқчиларимиз орқали Украинага жанговар қуроллар етказиб бериш учун ҳамма ишни қиламиз. Биз айнан АҚШ ва Британия орқали ишлаймиз», деди Моррисон.
Австралия нашрларининг ёзишича, мамлакат Украинага қурол етказиб беришни молиялаштириш орқали ёрдам бермоқчи.
Олдинроқ Франция Украинага кўпроқ қурол юбормоқчи эканини маълум қилганди. Германия эса 1000 та танкка қарши қурол, 500 та Stringer мудофаа ракетаси юборишини эълон қилди.
Шунингдек, Германия ўзида ишлаб чиқарилган 400 та танк ҳужумига қарши қурол Нидерландия томонидан Украинага юборилишига розилик берди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025