Андижонда ишга ва ўқишга киритиб қўйиш эвазига 32 000 АҚШ доллари олган фирибгарлар ушланди
Олтинкўл туманида фуқароларни ишга ва ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Олтинкўл туманида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар З.У., Ш.Г. (муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган) ва К.А. олдиндан тил бириктириб, гўёки ўзларининг Тошкент шаҳридаги танишлари орқали фуқаро О.ни Миллий гвардия тизимига ишга жойлаштириш ва фуқаро И.ни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 32 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Бўстон ва Шаҳрихон туманларида қўшни давлатдан фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушлангани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024