Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокс. Ўзбекистон «Stranja Cup»да 6та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади
22-27 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича «Stranja Cup» халқаро турнири бўлиб ўтди, деб ёзади Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.
«Кичик жаҳон чемпионати» сифатида эътироф этиладиган турнир тарихда 73-марта ташкил этилди. Унда жаҳоннинг 37 мамлакатидан 370 нафардан ортиқ эркак ва аёл боксчилар иштирок этишди.
Мусобақа эркаклар ўртасида 13та, аёллар ўртасида эса 12та вазн тоифасида ташкил этилди.
Ўзбекистон миллий жамоаси турнирда 8 нафар эркак ва 5 нафар аёл боксчи билан қатнашиб, якунда 6та олтин ва 1та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон якунда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Россия миллий жамоаси 5та олтин билан 2-ўриндан жой олди. Кучли учликка Қозоғистон 4та олтин медаль билан якун ясади.
Ўзбекистон сафида совриндор бўлган боксчилар:
Олтин медаль:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов,
-57 кг: Абдумалик Халаков,
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов,
-80 кг: Одилжон Аслонов,
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов,
+92 кг: Лазизбек Муллажонов,
Бронза медаль:
-52 кг: Турсуной Раҳимова

Мавзуга оид
20:41 / 26.02.2025
World Boxing федерацияси ХОҚ томонидан вақтинча тан олинди
21:01 / 13.01.2025
Британиялик боксчи Тайсон Фюри фаолиятини якунлади
22:36 / 28.12.2024
Бокс. Тўлқин Қиличев – Осиёда йил мураббийи деб эълон қилинди, яна икки ўзбекистонлик аёл боксчи тенгсиз бўлди
17:39 / 09.12.2024