Данғара туманида дори воситаларини ноқонуний олиб кириб сотиш билан шуғулланган фуқаролар ушланди
Фарғона вилояти Данғара тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсининг Тожикистон Республикаси билан чегарадош қирғоқларидаги айланма йўллар орқали Ўзбекистон Республикасига дори воситаларини олиб кирган фуқаролар қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, Департаментнинг Данғара туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ билан ҳамкорликда тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида фуқаролар М.М. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, туман ҳудудидан оқиб ўтувчи “Сирдарё” дарёсининг Тожикистон Республикаси билан чегарадош қирғоқларидаги айланма йўллар орқали Ўзбекистон Республикасига дори воситаларини олиб кириб сотиш билан шуғуллангани аниқланган.
Улардан 86,9 миллион сўмлик тиббиёт системалари, дори воситаларини ташишда фойдаланилган 3 дона резина қайиқлар ҳамда М.М.нинг хонадонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 16 турдаги умумий қиймати 216,2 миллион сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Самарқанд вилоятида фуқаро Н.Ю. фуқаро М.га хорижда ишлаб чиқарилган, COVID-19 инфекциясини даволашда кенг қўлланадиган “Remdesivir” номли дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
20:04 / 14.10.2024
Чилонзорда салкам 44 минг долларга қалбаки дори сотганлар ушланди
10:52 / 02.11.2023
“Айрим ҳолатларда дорилар белгиланган нархидан 10 карра қиммат сотиляпти” – Мубин Мирзаев
18:49 / 22.06.2023
Қирғизистондан Ўзбекистонга дориларини ноқонуний ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
15:20 / 31.12.2022