Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ядровий кучлари жанговар шай ҳолатга келтирилди
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин тийиб турувчи кучларни шай ҳолатга келтиришга буйруқ берганди.
Россиянинг Стратегик аҳамиятга эга ракета қўшинлари, Шимолий ва Тинч океани флотлари, узоқ масофага мўлжалланган авиация қўмондонлиги пунктлари кучайтирилган таркибдаги жанговар навбатчилик ҳолатига ўтди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу ва қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовга тийиб турувчи кучларни шай ҳолатга келтиришга буйруқ берганди.
«Кўриб турибсизки, Ғарб давлатлари нафақат бизга қарши душманлик кайфиятидаги санкцияларни қўлламоқда, балки НАТОга аъзо давлат раҳбарлари давлатимизга қарши агрессив чиқишлар қилишмоқда. Шу сабаб мудофаа вазири ва бош штаб бошлиғига Россия армиясининг тийиб турувчи кучларини махсус жанговар шайлик ҳолатига келтиришга буйруқ бераман», деганди Путин.
Маълумот учун, Стратегик тийиб турувчи кучлар Россия Қуролли Кучлари жанговар кучининг асоси бўлиб, Россия ва унинг иттифоқчиларига қарши тажовузни тўхтатиш, шунингдек, тажовузкорликни енгиш учун турли хил қуроллардан, шу жумладан ядровий қуролдан фойдаланиш учун мўлжалланган.
Мавзуга оид
22:39 / 20.05.2025
АҚШ янги атом бомбаси яратилганини эълон қилди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025