Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Транспорт вазирлиги: Украинадан эвакуация қилинаётган фуқаролар учун авиачипталар бепул
Айрим ижтимоий тармоқларда Украинадан эвакуация қилинаётган Ўзбекистон фуқаролари учун махсус авиарейсларга чипталар сотилаётгани тўғрисида ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда, дея маълум қилди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги.
Вазирлик фуқаролардан бу хабарга ишонмасликни сўради. “Махсус авиарейслар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан бепул ташкил этилаётганини маълум қиламиз”, – дейилади расмий ахборотда.
“Ҳозирда Польшанинг Катовице шаҳридан “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан бажарилаётган махсус авиақатновлар орқали Ўзбекистонга олиб келинаётган фуқаролардан авиачипта учун ҳеч қандай тўлов ундирилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Украинадаги Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ҳамда махсус авиарейслар орқали мамлакатимизга жўнатиш ишлари Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилмоқда” – дея қўшимча қилган Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.
Дастлабки эвакуация гуруҳи яқин соатларда Тошкентга қўниши кутилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистон элчихонасининг Харьковдан фуқароларни эвакуация қилаётган микроавтобусига снаряд парчаси келиб урилгани, ҳеч ким жабрланмагани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025