Ўзбекистон | 07:55 / 01.03.2022
36093
1 дақиқада ўқилади

"Ҳар қадамда портлаш" — Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг илк гуруҳи Тошкентга етиб келди

Ушбу махсус рейс билан 251 нафар Ўзбекистон фуқароси Польшанинг Катовице шаҳридан олиб келинди. Олиб келинганларнинг 37 нафари болалар ва 10 нафар чақалоқлар.

Шунингдек, бугун, 1 март куни навбатдаги махсус рейс амалга оширилиши режалаштирилган. 

Ҳозирда Польшанинг Катовице шаҳридан "Uzbekistan Airways" АЖ томонидан бажарилаётган махсус авиақатновлар орқали Ўзбекистонга олиб келинаётган фуқаролардан авиачипта учун ҳеч қандай тўлов ундирилмайди.

Илёс Сафаров
Муаллиф Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид