Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев телеминораси яқинида портлаш содир бўлди
Хабар қилинишича, маҳаллий телеканалларни эфирга узатишда муаммолар пайдо бўлган.
Киевдаги телеминора яқинида кучли портлаш содир бўлди. «УНИАН» агентлигининг хабарига кўра, бу ерга снаряд келиб тушган.
Телеминора яқинида портлаш содир бўлганини олий рада Telegram канали ҳам тасдиқлади. Хабар қилинишича, маҳаллий телеканалларни эфирга узатишда муаммолар пайдо бўлган.
Портлаш оқибатида жароҳатланганлар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.
«Страна.ua» нашри снаряд минора ёнидаги аппарат биносига урилгани тўғрисида хабар берди. Таъкидланишича, телеканаллар эфири тез орада тикланади.
Аввалроқ Россия мудофаа вазирлиги ҳарбий объектлар яқинида яшовчи киевликларни уйларини тарк этишга чақирганди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
08:50 / 24.05.2025
Киев ва минтақага тунги ҳужум: жабрланганлар бор
10:11 / 17.05.2025
АҚШнинг Киевдаги собиқ элчиси: Трампнинг Украинага босими туфайли кетдим
20:56 / 11.05.2025