Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва яна уч миллий жамоа иштирокида «Navruz Cup-2022» турнири ўтказилади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси 25-29 март кунлари Наманганда илк марта «Navruz Cup-2022» турнирини ўтказади.
«Мусобақада Ўзбекистон миллий жамоаси билан бирга Тожикистон, Қирғизистон ва Уганда миллий жамоалари иштирок этишади.
Жамоалар дастлаб яримфинал учрашувларини ўтказишади. Ғолиблар биринчи ўрин учун, мағлуб жамоалар эса учинчи ўрин учун кураш олиб боради. Барча ўйинлар Намангандаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда», - дейилади ЎФА хабарида.
«Navruz Cup-2022» тақвими:
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё кубоги саралашидаги учрашувлари ҳам Наманган шаҳридаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтиши эълон қилинганди. Миллий жамоанинг Таиланд, Мальдив ороллари, ва Шри Ланкага қарши ўйинлари 8, 11 ва 14 июнь саналарида ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:51 / 12.02.2025
ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов номзоди ЎФА президентлигига илгари сурилди
20:13 / 22.01.2025
Темур Кападзе Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
19:43 / 21.01.2025
Абдусалом Азизов ЎФА раҳбарлигидан кетди
21:04 / 29.11.2024