Жаҳон | 14:23 / 01.03.2022
25018
1 дақиқада ўқилади

Қодиров Украинадаги жангларда ҳалок бўлган дастлабки чеченлар ҳақида маълум қилди

Унинг маълумот беришича, икки нафар чечен аскари ҳалок бўлган, олти нафар аскар турли даражада тан жароҳати олган.

Фото: ТАСС

Россиянинг Украинадаги махсус операцияси давомида чечен ҳарбийлари орасида дастлабки йўқотишлар бор. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўз Telegram-каналида маълум қилди.

Унинг ёзишича, икки нафар чечен аскари ҳалок бўлган. Шунингдек, олти нафар аскар турли даражада тан жароҳати олган.

«Ҳа, урушда ўлдиришади ва бу уларнинг касб танлови эди. Бу йигитлар мамлакат хавфсизлиги учун жонини қурбон қилиб қаҳрамон бўлишни танлашган. Уларга Украина фуқаролари орасидаги йўқотишларни камайтириш буюрилганди ва улар бу буйруқни бажаришди...», - деб ёзди Қодиров.

Қодиров шунингдек, Украина фуқароларини «ўз мамлакатларининг эгасига айланишга» ва «Европа тарғиботчилари тарафдорларига қарши курашиш»га чақирди.  

Россия 24 феврал куни Украинада махсус амалиёт бошлашини эълон қилди. Россия ва Украина ҳарбийлари ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид