Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ҳудудида бўлган 1500 дан зиёд Ўзбекистон фуқароси Полша орқали эвакуация қилинади
Ўзбекистоннинг Полшадаги элчиси Баҳром Бобоев «Дунё» учун интервьюсида Украина ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқароларини Катовице шаҳри орқали эвакуация қилиш жараёни ҳақида сўзлаб берди.
Баҳром Бобоевга кўра, 26 февралдан ҳозирги кунгача 800 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароcи Полша ҳудудидаги Украина-Полша чегарасидаги назорат-ўтказиш пункти орқали ўтган.
Қайд этилишича, яна 400 га яқин Ўзбекистон фуқароси Украина-Полша чегарасини кесиб ўтишни кутмоқда. Бундан ташқари, 300-400 нафар Ўзбекистон фуқароси Украинанинг Лвов шаҳрида чегарани кесиб ўтишга ҳозирлик кўрмоқда.
28 февраль куни «Uzbekistan Airways»нинг иккита махсус рейси ташкил этилган бўлиб, бу 480 дан ортиқ фуқароларга ватанига қайтиш имконини берган. Парвозлар ҳар куни ташкил этилиши билдирилган.
Баҳром Бобоевнинг айтишича, Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси ходимлари фуқароларнинг юзага келаётган муаммолари билан шуғулланмоқда, аэропортда уларнинг йиғилишини назорат қилмоқда. Кеча-ю кундуз ишлайдиган штаб иши йўлга қўйилган. Фуқароларнинг чегарада вақтинча бўлиши учун барча шароитлар яратилган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025