Ўзбекистон | 19:27 / 01.03.2022
10812
2 дақиқада ўқилади

Уйингиз томида қуёш панеллари: бугун ва келажак

25 январдаги блэкаут вақтида уйида “свет” ўчмаган жуда кам сонли ўзбекистонликлар – уйларининг томига қуёш панели ўрнатганлар эди. SUBYEKTIV бу сафар мана шу қизиқарли ҳодиса – Ўзбекистон шароитида уйдаги “свет мустақиллиги”га эришиш мавзусига мурожаат қилди.

Охирги йилларда Ўзбекистонда икки контурли иситиш қозонлари оммалашиб боряпти, чунки бу анча қулай ва тежамкор: хонадонингиз марказий иситиш тизими ва иссиқ сув таъминотига боғлиқлик жойи бўлмайди. Уйингизни хоҳлаган пайтда, хоҳлаган ҳароратда иситасиз; иситиш ва иссиқ сув учун пул тўламайсиз.

Энди тасаввур қилинг-а, худди ана шундай мустақиллик электр энергияси билан ҳам бўлса-чи? Яъни уйингизга ҳеч қаердан сим тортиб келмай, шунчаки томга қуёш панелларини ўрнатиб қўйишингиз мумкин. Ва бу борган сари реалликка айланиб бормоқда.

SUBYEKTIV лойиҳаси янги сонида муқобил энергия манбалари, яна ҳам аниқроғи қуёш нуридан йирик станция ва уй шароитида электр энергияси олиш ҳамда бу йўналишнинг келажаги ҳақида ҳикоя қилади.

Мавзуга оид