Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим мамлакатлар норезидентларининг Россиядан хорижга пул жўнатиши тақиқланди
Тақиқ 43 мамлакатнинг жисмоний ва юридик шахсларига тааллуқли бўлиб, 31 мартгача амал қилади.
Россияга қарши санкциялар киритган мамлакатларнинг норезидентлари Россиядан хорижга пул ўтказа олмайди. Бу ҳақда “Газета.ру” хабар берди.
Шу билан бирга, Россияга нисбатан санкция жорий этмаган мамлакатларга пул ўтказиш имконияти сақланиб қолади. Аммо ўтказма миқдори ойига 5 минг доллардан ошмаслиги лозим.
Ушбу тақиқ 31 мартгача амал қилади. Тақиқ 43 мамлакатнинг жисмоний ва юридик шахсларига тааллуқли бўлиб, улар орасида Буюк Британия, Германия, АҚШ ҳамда Россияга нисбатан санкциялар киритган бошқа мамлакатлар бор.
Қайд этилишича, бу мамлакатлар норезидентлари ўз ҳисобрақамларидаги маблағни хорижда очилган ҳисобрақамларига ўтказа олмайди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россиядан хорижга валюта чиқариш чекланиши тўғрисидаги фармонни имзолаганди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025