Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша АҚШдан жанговар дронлар сотиб олишга қарор қилди
Қайд этилишича, мазкур қарор "Полша шарқидаги вазият билан боғлиқ". Варшава дронларни имкон борича тезроқ сотиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Польша АҚШдан шошилинч тарзда MQ-9 Reaper дронларини сотиб олишга қарор қилди, деб хабар берди Defense News Полша мудофаа вазирлиги вакили Кшиштоф Платекка таяниб.
"Биз зудлик билан учувчисиз учар қурилмаларни сотиб олишни истаймиз ва ҳозирда америкалик ҳамкорларимиз билан музокаралар олиб бормоқдамиз", - деди Платек.
Унинг қайд этишича, мазкур қарор "Полша шарқидаги вазият билан боғлиқ". Платекнинг сўзларига кўра, Варшава дронларни имкон борича тезроқ сотиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Полша ўтган йили Туркиядан 24 дона Bayraktar TB2 дронларини сотиб олганди, уларни етказиб бериш 2022-2024 йилларга мўлжалланган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади
10:30 / 15.05.2025