Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ташқи ишлар вазири Россиянинг ултиматумлари қабул қилинмаслигини айтди
Кулебанинг сўзларига кўра, навбатдаги музокаралар қачон ўтказилиши ҳозирча номаълум.
Украина Россия билан музокараларнинг янги раундига тайёр, аммо қачон бўлиб ўтишини билмайди, деди Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба.
У Киев дипломатияга тайёрлигини, аммо Москванинг ултиматумлари қабул қилинмаслигини айтди.
«Музокараларнинг биринчи раунди бўлиб ўтди. Россияликларнинг талаблари ўзгармаяпти – булар Путин ўз мурожаатида айтган талаблар»,— деди Кулеба.
«Биз музокараларга, дипломатияга тайёрмиз, аммо асло Россиянинг ултиматумларини қабул қилишга тайёр эмасмиз»,— дея қўшимча қилди у.
Кулебанинг сўзларига кўра, янги музокаралар қачон ўтказилиши ҳозирча номаълум.
Аввалроқ, Украина президенти офиси маслаҳатчиси Алексей Арестович Россия билан музокараларнинг иккинчи раунди 2 март куни кечқурун ўтказилишини айтганди. Учрашув ўтказилишини Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам тасдиқлаган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025