Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадан Полша орқали бешта авиарейс билан 1186 нафар ўзбекистонлик олиб келинди
2022 йилнинг 1-2 март кунлари Uzbekistan Airways АЖнинг учта самолёти билан 677 нафар Ўзбекистон фуқароси Полшанинг Катовице аэропорти орқали Украинадан эвакуация қилинди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, 2 март ҳолатига умумий ҳисобда Украинадан Полша ҳудуди орқали бешта авиарейслар билан 1186 нафар ўзбекистонлик олиб келинди.
Бугун яна иккита эвакуация қатновини ташкил этиш режалаштирилган. Биринчи рейс Тошкент шаҳридан соат 07:00 да учиб кетган бўлса, кейингиси соат 10:00 да парвоз қилади.
Полша ҳудудида мамлакатнинг 800 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 350 нафари Полша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, 450 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси томонидан жанговар ҳаракатлар кетаётганига қарамай, мамлакат фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом эттирилмоқда.
Мамлакатнинг Полша ва Украинадаги дипломатик ваколатхоналари узлуксиз тартибда ишламоқда. Фуқаролар учун иссиқ овқат етказилиб, зарур ҳолларда тиббий хизматлар кўрсатилмоқда.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси рақамлари: +380 44 501 50 00; +380 44 501 41 81; +380 44 501 41 82; +380 44 501 41 83.
Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси рақамлари: Маъруф Каримов («Карчова» назорат-ўтиш пунктида): +48 508 064 333; Телеграм: +99893 5947557.
Асқар Бекназаров (Катовице шаҳри аэропортида): +48 508 995 888; Телеграм: + 99890 1160084.
Сардор Аҳмадов (элчихонада): +48 502 501 588; Телеграм: + 99894 6541010.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг «колл-маркази»: 1164 ва @Miduzbshtab Телеграм-канали
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025