Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда банк филиали ходимлари фуқаро билан тил бириктириб 1,1 миллиард сўмни талон-торож қилгани аниқланди
Қарши туманида банк филиали ходимлари фуқаро билан ўзаро тил бириктириб кредит маблағларини ўзлаштиришган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Қашқадарё вилояти филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширувда, фуқаро Б.С. филиалнинг амалиёт бўлими масъул шахслари билан тил бириктириб, фуқаро Н.Э. номига “U.C.” МЧЖни ташкил этиб, унга 1,9 миллиард сўм кредит ажратилишига эришиб, шундан 1,1 млрд сўмини турли субъектларга маҳсулотлар сотиб олиш учун ўтказиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:40 / 16.05.2025
Фарғонада бюджетдан ажратилган субсидия талон-торож қилингани аниқланди
15:44 / 14.05.2025
Балиқчида масъуллар бюджет маблағларини сохта ҳужжатлар билан ўзлаштиргани аниқланди
13:05 / 14.04.2025
Ural Airlines'нинг Қарши - Москва рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди
09:14 / 05.04.2025