Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар Полшада фақат 15 мартгача қолиш ҳуқуқига эга – ТИВ
Полша ҳудудида эвакуация қилинишини кутаётган Ўзбекистон фуқаролари 15 кун ичида ушбу мамлакатни тарк этишлари зарур, акс ҳолда улар жаримага тортилади.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Полшадан аҳолини эвакуация қилиш бўйича махсус комиссия бошиданоқ эвакуация учун муҳлатни 2022 йилнинг 15 мартигача белгилаган. Кейин эса чет эл фуқаролари учун визасиз тартиб тугайди ва жарималар қўлланилиши бошланади.
Билдирилишича, Ўзбекистон фуқаролари 2022 йил 15 мартгача Украина-Полша чегарасини мустақил равишда, якка тартибда визасиз кесиб ўтишлари мумкин.
“Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси Катовице аэропорти ва тўпланиш нуқтасидаги вазиятни тўлиқ назоратга олган.
Дипломатик ваколатхона фуқароларимизни чегарадан аэропортгача (340 км масофа) билан етказиб берувчи автобусларни ижарага олди.
Бундан ташқари, айниқса, оналар ва болалар учун иссиқ овқат, дам олиш жойлари, тиббий хизмат кўрсатиш ташкил этилган”, дейилади ТИВ маълумотида.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025