Жаҳон | 17:27 / 03.03.2022
10865
1 дақиқада ўқилади

Украинани Евроиттифоққа қабул қилиш масаласи уруш тугаганидан кейин муҳокама қилинади – ЕИ раҳбари

Украина президенти Владимир Зеленский 28 феврал куни мамлакатнинг Евроиттифоққа киришига ариза берди.

Фото: AP

Евроиттифоқ давлатлари Украинани ЕИга қабул қилиш масаласини муҳокама қилади, аммо ҳозир энг асосийси низонинг якунланиши. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.

«Президент Зеленский Украинанинг аризасини тақдим этди. У бу орқали жараённи йўлга қўйди. ЕИ мамлакатлари бу масалани муҳокама қилади. Аммо ҳозирда асосий вазифамиз ушбу даҳшатли урушни тугатиш бўлиши лозим»,- деди у.

Фон дер Ляйен Украинанинг ЕИга қабул қилиниш жараёни қанча вақтни олиши тўғрисидаги саволга жавоб бермади. 

28 феврал куни Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг Евроиттифоққа киришига ариза берганди.

Хабарларга кўра, Грузия ҳам Евроиттифоқ аъзоси бўлиш учун ариза топширишни режалаштирган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид