Иқтисодиёт | 18:46 / 04.03.2022
73854
2 дақиқада ўқилади

«Бир шахс томонидан 35та автомобиль харид қилиш учун шартнома тузилган» — UzAvto Motors

Шартнома тузиш тикланган куннинг ўзидаёқ автомобилларнинг 52 фоизи қайта сотиш эҳтимоли билан харид қилинган бўлиши мумкин.

Сотувнинг биринчи кунида жами 13 203та автомобилга тузилган шартномалардан 6 836таси (52 фоиз) қайта сотиш эҳтимоли билан харид қилинган бўлиши мумкин.

«Қайд этиш жоизки, «тадбиркорлар»нинг осон даромад топишга бўлган юқори қизиқиши, энг аввало, ўз эҳтиёжлари учун автомобиль сотиб олмоқчи бўлган истеъмолчилар учун ноқулайликларни юзага келтириб, ортиқча талабни шакллантиради. Автомобилларни қайта сотиш эҳтимоли билан тузилган шартномалар аниқланган тақдирда, компания шартнома шартларига мувофиқ (3.1.2 бандга мувофиқ) автомобилни етказиб бериш муддатини қўшимча 120 кунга оширади. Шу муносабат билан, харидорлардан шартномани имзолашдан олдин унинг барча бандлари билан тўлиқ танишиб чиқишларини илтимос қиламиз», дейилади компания хабарида.

Аввалроқ, «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш жараёнига ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинганди. Белгиланишича, 2022 йил 1 апрелдан UzAvto Motors АЖ томонидан автомототранспортни харид қилиш бўйича шартнома тузган шахсга автоматик равишда расмийлаштириладиган ҳисоб-маълумотни Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хизматига фақат электрон шаклда тақдим этиш амалиёти жорий қилинади. Бу бирданига ўнталаб машинага буюртма бериб қўйиб, улар чиққач машинани «ноль пробег» билан бошқа одамга сотувчилар бундан кейин нотариусда олди-сотди шартномаси қилишга мажбур бўлишини англатади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи