Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзор туманидаги дорихонада кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётганлар ушланди
“Карбамазепин”, “Лирика”, “Нафтезин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритишга уринган дорихона раҳбари ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Чилонзор туманидаги “M.P.” МЧЖга қарашли дорихонада тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда, МЧЖ раҳбари 5 дона “Зардекс” номли дори воситасини 100 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган, сотиш учун мўлжалланган 2 580 дона “Карбамазепин”, 434 дона “Лирика” ва 31 дона “Нафтезин” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
12:16 / 10.03.2025
Тегишли ҳужжатлари бўлмаган ярим млрд сўмлик дорини сотаётган дорихона аниқланди
12:25 / 21.02.2025
Тошкентда дорихона сотувчилари кучли дориларни рецептсиз сотган вақтида ушланди
20:25 / 05.02.2025
Дориларни рецепт билан сотишга қачон ўтилади?
14:12 / 03.02.2025