ФВВ довонда кучли ёғингарчилик ва Чимёнда қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довонида кучли ёғингарчилик ва Чимёнда қор кўчиш хавфи ҳақида хабар берди.
ФВВ маълумотига кўра, 2022 йил 5 март кунидан 16 март кунига қадар Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.
«Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва «Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз», дейилади ФВВ хабарида.
Шунингдек, Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, 5 - 6 март кунлари А-373 “Тошкент - Ўш” автойўлининг Қамчиқ довони ҳудудида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги 18 - 23 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш берилди.
“Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчилардан барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни сўраб қолади”, - дейилади ФВВ хабарида.
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел келиш хавфи эълон қилинганлиги хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
10:46 / 15.11.2024
Қоидабузарлик қилган ФВВ автомобили ҳайдовчиси жаримага тортилди
19:07 / 12.11.2024
ФВВ автомобили вазирлик биносига киришда қўпол қоидабузарлик қилди
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
20:33 / 14.10.2024