Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ҳарбийлар ҳаракати ҳақида фейк маълумот тарқатганлар 15 йилга қамалиши белгиланди
Россия давлат думаси фейк (сохта) маълумотлар тўғрисидаги қонунни бир овоздан қабул қилди.
Энди Россия қуролли кучларининг ҳаракатлари ҳақида сохта маълумотларни тарқатган шахслар 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
«РИА Новости» хабарига кўра, янги қонун билан қуйидаги жазо чоралари белгиланмоқда:
- атайлаб фейк маълумот тарқатганлик: 700 минг рублдан 1,5 миллион рублгача жарима ёки 3 йилгача қамоқ;
- мансабдор шахслар, уюшган гуруҳ томонидан сунъий далиллар яратган ҳолда ёки нафрат ёки адоват асосида яратилган қасддан ёлғон сохта маълумотлар учун: 3 миллиондан 5 миллион рублгача жарима ёки 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;
- оғир оқибатларга олиб келган қасддан тарқатилган ёлғон маълумотлар учун: 10 йилдан 15 йилгача колония;
- Россия манфаатларини ҳимоя қилиш, тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун Россия қўшинларидан фойдаланишга тўсқинлик қилиш ёки уни обрўсизлантириш бўйича чақириқлар учун (агар қоидабузар бир йил давомида бунинг учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса): 100 мингдан 300 минг рублгача жарима ёки 3 йилгача колония;
- агар бундай чақириқлар ёки обрўсизлантириш жиддий оқибатларга олиб келган бўлса: 300 минг рублдан 1 миллион рублгача жарима ёки 5 йилгача колония;
- Россияга қарши санкциялар қўллаш чақириқлари учун (агар қоидабузар бир йил давомида бунинг учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса): 500 минг рублгача жарима ёки 3 йилгача колония.
Мавзуга оид
20:47 / 22.05.2025
АҚШ газетаси СИ томонидан ўйлаб топилган сохта китоблар рўйхатини чоп этди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025