Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сув хўжалиги объектларини бошқаришга хусусий сектор жалб этилади
Президентнинг «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда сув истеъмолчилари орасидаги муносабатларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришнинг устувор йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
- қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли томорқаларини сув ресурслари билан ишончли таъминлаш;
- ирригация тизимлари ва суғориш тармоқларининг ҳамда улардаги гидротехника иншоотларини доимий техник соз ҳолатда ушлаб туриш;
- йирик қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни ўз ҳудудида сувни бошқариш ва тақсимлаш ишларига жалб қилиш;
- иқтисодиёт тармоқларини сув билан таъминлашга оид давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича ДХШ тамойилларини кенг жорий этиш;
- сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини инсон омилига минимал равишда боғлиқ бўлган автоматлаштирилган тизимлар орқали юритиш.
- Ҳужжат билан қуйидаги тартиблар белгиланди:
қишлоқ хўжалиги ерлари ўз ҳисобида мавжуд бўлган кластерларга ўзларига тегишли майдонлардаги барча сув хўжалиги объектларини ДХШ тамойиллари асосида бошқарувга бериш;
- мева-сабзавотчилик ҳамда шоличиликка ихтисослашган туманлар сув хўжалиги объектлари бошқарувига ДХШ тамойиллари асосида хусусий секторни жалб қилиш;
- қишлоқ хўжалиги суғориладиган ерларида фаолият кўрсатаётган сув истеъмолчилари ва туман ирригация бўлимлари ўртасида сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузиш.
Сув хўжалиги объектлари ДХШ тамойиллари асосида берилганда, уларни ўз бошқарувига олган хусусий корхоналар хизмат кўрсатиш ҳудудида:
- мавжуд бўлган барча сув хўжалиги объектларини мустақил бошқаради;
- деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларини белгиланган тартибда сув олиш лимити доирасида сув билан таъминлайди;
- сув ҳисоби ва ҳисоботининг тўлиқ юритилишини таъминлайди ҳамда бу жараёнга автоматлаштирилган тизимларни жорий қилади;
- хизмат кўрсатиш ҳудудидаги барча сув хўжалиги объектларининг босқичма-босқич модернизациясини таъминлайди.
Бунда, бириктирилган ҳудуддаги сув хўжалиги объектларининг эксплуатация харажатлари учун давлат бюджетида назарда тутиладиган маблағларнинг бир қисми хусусий шерикка тўлаб берилади.
Мавзуга оид
14:52 / 03.03.2025
Иқтисодиётда хусусий секторнинг роли янада оширилади
12:00 / 08.02.2025
30 га яқин давлат хизмати хусусий секторга берилади
14:20 / 18.01.2025
Ўзбекистон экспортда хусусий сектор улушини 60 фоизгача ошириш ниятида
13:52 / 21.12.2024