Ўзбекистон | 19:30 / 04.03.2022
25899
3 дақиқада ўқилади

«Талабаларга ёрдам бериб, уларнинг бандлигини таъминлаш шарт» — Шавкат Мирзиёев

Талабаларнинг 100 минг нафарга яқини ишлаш ва қўшимча даромад топиш нияти борлигини билдирган. Ишлашга эҳтиёжи бор талабаларга ёрдам бериб, уларнинг бандлигини таъминлаш шартлиги таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев раислигида талабаларнинг ишлаб, даромад топиши учун қўшимча имкониятлар яратиш мавзусида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда олийгоҳларда 510 минг нафар талаба кундузги шаклда ўқимоқда — жами 820 минг нафар. Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, ректорлар, талабалар ўртасида суҳбат ва сўровномалар ўтказилган.

Талабаларнинг 100 минг нафарга яқини ишлаш ва қўшимча даромад топиш нияти борлигини билдирган. Улар орасида 7,5 минг чин етим ёки ногиронлиги бўлган ҳамда 4,5 минг нафар «дафтарлар»га киритилган талабалар бор.

«Бу рақамлар ҳақиқатан анча юқори. Шунинг учун ректорлар ҳар бир талаба билан ўзлари мулоқот қилиб, ҳақиқий ҳолатни билиш ва уларни банд қилишга шахсан масъул», дейди давлат раҳбари.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда талабалар ишлаши мумкин бўлган 105 мингта вакант иш ўринлари мавжуд.

Ишлашга эҳтиёжи бор талабаларга ёрдам бериб, уларнинг бандлигини таъминлаш шартлиги таъкидланди.

«Қайси ҳоким ёки ректор бўш иш ўринларини таҳлил қилиб, талабаларни жойлаштириш бўйича ишлаган? Ҳозирча бу саволга ижобий жавоб йўқ. Ҳоким ва ректорлар, бир нарсани билинглар — ишлашга эҳтиёжи бор талабаларга ёрдам бериб, уларнинг бандлигини таъминлаш шарт», дейди президент йиғилишда.

Бу ишларни тизимли ташкил этиш учун бош вазир бошчилигида республика комиссияси тузилиши белгиланган. Ҳокимлар ҳам ректорлар билан бирга ҳудудларда шундай комиссиялар ташкил этади.

Комиссия:

  • вилоят ҳокимлари ва ректорлар билан бирга ҳар бир олийгоҳ кесимида «талабалар баланси»ни аниқлаб олади;
  • вакант ўринларини таҳлил қилиб, ҳар бир вилоят бўйича 1, 2 ва 3-курс талабаларининг камида 30-40 фоизини ишга жойлаш чораларини кўради;
  • битирувчи курслар талабаларини эса ҳоким, ректор ва корхоналар билан биргаликда келгусидаги иш жойини белгилаб олади ва уларни ҳақ тўланадиган 3-4 ойлик стажировкага юборади.

Мавзуга оид