Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида авиақатновлар сони кўпайтирилади
7 мартдан бошлаб Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида мунтазам авиақатновлар ҳафтасига 4 маротабадан амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати Kun.uz’га хабар берди.
Маълум бўлишича, парвозлар ҳафтанинг душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Қатновлар “Humo air” МЧЖнинг Ан-2 ҳаво кемасида бажарилади.
«Фарғона – Сўх йўналишида парвоз маҳаллий вақт билан соат 10:00 да ва Сўх – Фарғона йўналишида эса соат 12:00 да амалга оширилади.
Авиачипта нархи эса бир томонга 150 000 сўм этиб белгиланган», - дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2021 йилнинг 12 декабридан бошлаб Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида ҳафтасига икки маротаба йўловчи ташувлари учун мунтазам парвозлар йўлга қўйилган эди.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
19:58 / 21.05.2025
Яйпанда шундай ошхона бор: Ош салат, нон ва чойи билан 8 минг, шўрва эса 10 минг сўм
12:13 / 06.05.2025
Сўх ва Шоҳимардонга автомобилда ўтиб-қайтишда муаммо юзага келди
21:41 / 25.04.2025