Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги тузилмасида 1257 нафар ходим ишлаши белгиланди
Президентнинг «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Президентнинг «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:
- Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ташкилий тузилмаси;
- давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони;
- 54 нафар штат бирлигидан иборат вазирлик марказий аппаратининг тузилмаси;
- 168 нафар штат бирлигидан иборат вилоят бошқармаларининг намунавий тузилмаси;
- 1 035 нафар штат бирлигидан иборат туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмаси.
2022 йил 1 майдан бошлаб маҳалла раисининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланди:
- хонадонлар сони 500 тагача бўлганда – МҲЭКМнинг 4 баравари миқдорида;
- 501 тадан 1 000 тагача бўлганда – МҲЭКМнинг 4,5 баравари миқдорида;
- 1 000 тадан ортиқ бўлганда – МҲЭКМнинг 5 баравари миқдорида.
Фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, маҳалла раисларини қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш жамғармаси шакллантирилади.
Мавзуга оид
19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда
09:56 / 22.01.2025
Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизми жорий этилади
14:28 / 14.01.2025
Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилади
15:16 / 03.01.2025