Россия Ўзбекистондан помидор ва қалампир олиб киришга қўйган чекловларини бекор қилди
Росселхознадзор 9 давлатдан Россияга сабзавот олиб киришга қўйилган тақиқни олиб ташлади.
Росселхознадзор (Россия Ветеринария назорати ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати) 5 мартдан бошлаб Россия ҳудудига 9 та давлатдан сабзавот олиб киришга қўйилган чекловларни бекор қилади.
Хусусан, Арманистон ва Озарбойжондан помидор, Беларус, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистондан помидор ва қалампир, Мисрдан картошка, Туркиядан помидор, қалампир, қовоқ ва бақлажон олиб киришга қўйилган тақиқ олиб ташланган.
«Ушбу қарор мамлакатлардаги ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича миллий ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотлар, шунингдек, Россия Федерацияси ва ЕОИИ аъзо давлатларининг фитосанитария талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотлар таҳлили асосида қабул қилинди», дейилади ташкилот хабарида.
Маълумот учун, 2020 йил 26 ноябрида «помидор жигарранг бужмайиш вируси» сабабли Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларига Россия томонидан вақтинчалик тақиқ жорий этилганди. Ўтган давр мобайнида эса корхоналар кесимида ушбу чекловларнинг бир қисми бекор қилинганди.
Мавзуга оид
22:25 / 24.11.2024
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди
19:21 / 24.11.2024
FT: Россия юзлаб яманликларни Украинага қарши урушга ёллади. Улар шартнома имзолашга мажбурланмоқда
15:06 / 24.11.2024
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди — Reuters
00:35 / 24.11.2024