Жаҳон | 09:16 / 06.03.2022
7976
1 дақиқада ўқилади

БМТ: Украинадаги урушда тинч аҳоли вакилларидан 350 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Фото: Anastasia Vlasova / Getty Images

Украинадаги уруш вақтида тинч аҳоли вакилларидан камида 351 нафар киши ҳалок бўлган, 707 киши яраланган. Бу ҳақда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси 4 март якунлари бўйича берилган маълумотларга таяниб хабар қилган.

Ўлимларнинг катта қисми оғир артиллерия берган зарбалар, баравар ўт очиш реактив тизимлари, ракета ва авиазарбалар оқибатида кузатилган. Айирмачилар назорати остидаги ҳудуднинг ўзида 23 та ўлим ҳолати қайд этилиб, 93 киши яраланган.

Ҳалок бўлганларнинг 22 нафари вояга етмаганлар. Камида 36 бола турли даражада тан жароҳатлари олган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид