Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша орқали Украинадан эвакуация қилинган Ўзбекистон фуқаролари сони 3 685 нафарга етди
Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 5-6 март кунлари 440 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан, 88 нафар аёллар, 59 нафар вояга етмаган шахс ва 20 та чақалоқ олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили хабар қилди.
Қайд этилишича, 28 февралдан 5 мартга қадар 16 та авиарейс ташкиллаштирилган. Уруш бўлаётган жойлардан 3 минг 685 нафар ўзбекистонлик қайтарилган. 6 мартга қатор рейслар амалга оширилиши режалаштирилган.
Польша ҳудудида мамлакатнинг 850 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 50 нафари Польша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, қарийб 800 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.
«Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ватандошлар билан доимий мулоқот олиб бормоқда. Дипломатлар Украинанинг турли нуқталарида, шу жумладан, жанг ҳаракатлари давом этаётган ҳудудларда бўлиб, фуқароларимизни эвакуация қилиш ишларини амалга оширмоқдалар», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025