Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФ Украинада 2200 ҳарбий объект йўқ қилинганини маълум қилди. Украина россияликларнинг йўқотиши — 11 мингдан ошганини хабар қилмоқда
Россия Мудофаа вазирлиги «махсус операция» давомида россиялик ҳарбийлар «Украина ҳарбий инфратузилмасининг 2203 та объектини ишдан чиқаргани» ҳақида хабар берди. Идора маълумотига кўра, ҳавода 24 та ва қуруқликда 69 та самолёт, 778 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар ҳам йўқ қилинган.
Ўз навбатида, Украина Бош штаби уруш бошланганидан буён Россия қўшинининг йўқотиши 11 мингдан ошганини маълум қилди (бу миқдор ҳалок бўлганлар билан бирга яраланганларни ҳам ўз ичига олади). Украина томони маълумотларига кўра, Россия армияси 285 та танк, 985 та зирҳли техника, 44 та самолёт ва 48 та вертолётни ҳам йўқотган.
Россия Мудофаа вазирлиги Россия армиясининг йўқотишлари ҳақида оператив режимда хабар бермаяпти. Вазирлик қурбонлар сони ҳақидаги маълумотни фақатгина 2 мартга келиб эълон қилган, унда 498 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлгани, 1597 нафари яралангани айтилганди.
Уруш шароитида томонлар берган расмий маълумотларни мустақил манбалар орқали текширишнинг имкони йўқ.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025