Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия Мудофаа вазирлиги Украинада қолиб кетган юк ташувчиларнинг Россия чегарасидан ўтиши масаласи устида ишламоқда
Ўзбекистон ва Россия Мудофаа вазирлиги Украинада қолиб кетган юк машинаси ҳайдовчиларини Россия чегарасидан ўтказиб юбориш масаласи устида ишламоқда. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси маълумотига кўра, консуллик бошқармаси колл-маркази Украина ҳудудидан Россияга халқаро автомобиль назорат пунктлари орқали чиқиб кета олмаётган автомобилда юк ташувчи ўзбекистонликларнинг мурожаатларини қабул қилишни давом эттирмоқда.
Келиб тушаётган мурожаатлар асосида рўйхатлар тузилиб, Россия Ташқи ишлар вазирлигига Украина-Россия давлатлараро чегарасида халқаро автомобиль назорат пунктлари орқали транспорт воситалари ўтишига ёрдам бериш сўрови билан расмий равишда мурожаат қилинмоқда. Бир вақтнинг ўзида ушбу масалалар бўйича Россия Мудофаа вазирлиги билан ҳам иш олиб борилмоқда.
Айни пайтда, Россия томони кўмагида ўзбекистонлик 12 нафар автоташувчи мамлакатга киритилган. Уларнинг 8 нафари Украинанинг Суми вилоятида, 3 та автомобиль Харьков вилоятида, 1 та автотранспорт Россия чегарасидан Украинага ўтувчи “Нехотеевка” нейтрал ҳудудининг назорат ўтказиш пунктида бўлган.
Хабарларга кўра, 5 нафар Ўзбекистон фуқароси Украина ҳудудида, чегара чизиғидан узоқроқ масофада, 4 та юк машинасида бўлиб турибди. Вазият барқарорлашиб, хавфсиз ўтиш имконияти юзага келгач, уларнинг чегарага етиб келиши кутилмоқда.
Элчихона ва бош консулхона маълум қилишича, зарурат туғилганда фуқаролар қуйида кўрсатилган ишонч телефонларига мурожаат қилиши мумкин:
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси: +7 499 230-00-76, +7 499 230-00-32;
Ростов-Дон шаҳридаги бош консулхона: +7 988 586-59-82, +7 918 554-04-76, +7 988 586-70-35, +7 988 586-59-82.
Бундан аввал Озарбойжондаги элчихона ўзбекистонлик юк ташувчи ҳайдовчиларни огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025