Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия қамалдаги шаҳарларда гуманитар йўлаклар таклиф қилди. Йўлаклар Россия ва Беларусга олиб боради
Россия ҳарбийлари «сукунат режими»ни эълон қилиб, Киев, Харьков, Суми ҳамда Мариуполдан тинч аҳолининг чиқиб кетиши учун гуманитар йўлаклар очмоқда. Бу ҳақда РФ мудофаа вазирлиги маълум қилган.
«Сукунат режими» 7 март куни соат 10:00 дан эълон қилинади. Гуманитар йўлаклар «ҳалокатли гуманитар вазият» ҳисобга олинган ҳолда ҳамда Франция президенти Эммануэль Макроннинг Россия президенти Владимир Путиндан шахсий илтимоси сабаб очилмоқда.
РИА Новости агентлиги эълон қилган хариталар ва Россиянинг «Звезда» телеканали маълумотига кўра, Россия олтита гуманитар коридор очишга қарор қилган, аммо шундан тўрттаси Россия ва Беларусга олиб боради.
Украина ҳукумати вице-премьери Ирина Верешчук Россиянинг гуманитар йўлаклар вариантини қабул қилиб бўлмаслигини айтди. «Одамларимиз Иванков, Димер, Вишгород [Киев области] ва Киев атрофидан кейин самолётларда Россияга учиш учун Беларусга бормайди», деди у.
- 5 март куни РФ мудофаа вазирлиги «сукунат режими» ва россиялик ҳарбийлар томонидан қамал қилинган, оғир гуманитар вазият юзага келган Мариупол ҳамда Волновахадан тинч аҳолининг олиб чиқилиши учун гуманитар йўлаклар очилишини эълон қилди. Аммо бу йўлаклар орқали аҳоли оммавий эвакуация қилиниши бошланмади. Россия ва Украина томонлари бунда бир-бирини айбламоқда.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
20:37 / 27.05.2025