Жаҳон | 18:46 / 07.03.2022
13550
1 дақиқада ўқилади

Украина ва Россия ТИВ раҳбарлари Туркияда музокара ўтказади

10 март куни Украина ва Россия ташқи ишлар вазирлари Дмитрий Кулеба ва Сергей Лавров Антальядаги дипломатик форум доирасида музокара ўтказади. Бу учрашув ўтказилиши ҳақида Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғлига асосланган ҳолда Daily Sabah хабар бермоқда.

РФ Туркияда Човушўғли иштирокида вазирлар учрашуви ўтказилиши тўғрисидаги маълумотни тасдиқлаган. Бу борада Туркия ва Россия президентлари Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Владимир Путин ўртасида 6 март куни бўлиб ўтган телефон мулоқотида келишиб олинган.

Украина томони ҳозирча бу учрашувда қатнашигини тасдиқламади.

Туркия 4 март куниёқ музокаралар ўтказиш ташаббусини билдирганди. Кейинги куни Кулеба Лавров билан учрашув «музокаралар жараёнининг умумий доирасига тўғри келса», бундай учрашувдан бош тортмаслигини билдирганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид