Ўзбекистон | 10:31 / 08.03.2022
5553
1 дақиқада ўқилади

Молдовадаги ўзбекистонликларни олиб чиқиш масаласини ишлаб чиқиш бошланди - ТИВ

Молдова ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш масаласини ишлаб чиқиш бошланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, 2022 йил 7-8 март кунлари Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 428 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 69 нафар аёл, 48 нафар вояга етмаган шахс ва 11 нафар чақалоқ олиб келинди.

28 февралдан 8 мартга қадар 21 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда уруш бўлаётган жойлардан 4 787 нафар ўзбекистонлик қайтарилди.

Маълум қилинишича, 8 март куни яна иккита рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

“Шу билан бирга, Молдова Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш масаласини ишлаб чиқиш бошланди”, дейилади ТИВ хабарида.

Бундан олдин, Ўзбекистон ва Россия Мудофаа вазирлиги Украинада қолиб кетган юк ташувчиларнинг Россия чегарасидан ўтиши масаласи устида ишлаётгани маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид