Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уй, машина сотиб олганда нотариусга тўланадиган бож миқдори камайтирилиши кутилмоқда
Фуқаролар кўчмас мулк, автомобиль сотиб олганда нотариал ҳаракатлар учун тўланадиган божлар камайтирилиши мумкин. Бу ҳақда депутат Расул Кушербоев хабар бермоқда.
Депутатнинг ёзишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги масала кўриб чиқилмоқда. Қонун лойиҳасига кўра нотариал ҳаракатлар учун тўланадиган божлар сезиларли даражада камайтирилиши кутиляпти.
Жумладан, автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун:
- автотранспорт воситаси учун базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 3 баравари (амалда транспорт воситаси двигателининг қуввати от кучига ва ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМнинг 2 бараваридан БҲМнинг 10 бараваригача);
- битта мототранспорт, мотоаравача, мотоқайиқ учун БҲМнинг 25 фоизи (амалда БҲМнинг 10 фоизидан БҲМнинг 50 фоизигача);
- автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни ва автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун бож бошқа шахсларга БҲМнинг 2 баробари (амалда БҲМнинг 3 баравари) белгиланмоқда.
Кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун:
- агар кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида жойлашган бўлса, БҲМнинг 1,5 баравари (амалда майдонига қараб БҲМнинг 1 бараваридан БҲМнинг 3 бараваригача);
- агар кўчмас мол-мулк бошқа аҳоли пунктларида жойлашган бўлса, БҲМнинг 1 баравари (амалда майдонига қараб БҲМнинг 50 фоизидан БҲМнинг 1,5 бараваригача).
Қайд этилишича, вафот этган фуқаронинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия таъминотига нисбатан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришда давлат божидан озод қилиш мақсадида нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағлари учун давлат божини тўлашдан озод этилмоқда.
Бундан ташқари, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда беришда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар идентификация ID-карталарини берганлик учун давлат божини тўлашдан озод қилинмоқда. Мазкур имтиёз етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар томонидан биринчи маротаба идентификация ID-карталари олганда қўлланилади.
Мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартиришлар киритганлик учун:
- мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига БҲМнинг 10 фоизи (амалда БҲМнинг 25 фоизи);
- жисмоний шахслар учун БҲМнинг 25 фоизи (амалда БҲМнинг 50 фоизи);
- юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса, БҲМнинг 50 фоизи (амалда БҲМнинг 1 баравари);
- мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун, бундан “п” кичик бандида белгиланган ҳоллар мустасно БҲМнинг 25 фоизи (амалда БҲМнинг 50 фоизи).
Гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун:
- жисмоний шахслар ўртасида БҲМнинг 1 баравари (амалда шартнома суммасига қараб жисмоний шахслар учун БҲМнинг 1 бараваридан БҲМнинг 2 бараваригача);
- юридик шахслар ўртасида ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлса, БҲМнинг 2 баравари (амалда шартнома суммасига қараб юридик шахслар учун БҲМнинг 2 бараваридан БҲМнинг 4 бараваригача) этиб белгиланмоқда.
- Қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун БҲМнинг 25 фоизи миқдорида ундирилади (амалда шартнома суммасига қараб, қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун БҲМнинг 25 фоизидан БҲМнинг 1 бараваригача).
- Қарз шартномаси суммаси чет эл валютасида ифодаланса, давлат божининг миқдори чет эл валютасидаги қарз суммасининг нотариал ҳаракат амалга оширилган санадаги Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютадаги эквивалентидан келиб чиқиб ҳисобланади ва ундирилади.
Мавзуга оид
11:49 / 26.05.2025
Доналд Трамп Евроиттифоқдан импорт учун божларни 9 июлгача кечиктирди
12:15 / 15.05.2025
Евроиттифоқ Украина товарларига божларни қайтариш ниятида
12:00 / 12.05.2025
АҚШ ва Хитой Женевадаги музокаралар ижобий якун топганини эълон қилди
09:32 / 09.05.2025