Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 5 мингдан ошди
10 кун ичида Украинадан 5 037 нафар ватандош Ўзбекистонга қайтарилди. Шунингдек, Суми шаҳридан 23 нафар ўзбекистонлик талаба халқаро гуманитар ташкилотлар шафелигида Львовга олиб келинди. Айни пайтда ўзбекистонликларни Молдовадан эвакуация қилиш масаласи ҳам ишлаб чиқилмоқда.
Суми шаҳридан 23 нафар ўзбекистонлик талаба халқаро гуманитар ташкилотлар шафелигида эвакуация қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
2022 йил 8-9 март кунлари Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 250 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 62 нафар аёл, 28 нафар вояга етмаган шахс ва 11 нафар чақалоқ олиб келинди.
28 февралдан 9 мартга қадар 22 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда уруш бўлаётган жойлардан 5 037 нафар ўзбекистонлик қайтарилди.
Қайд этилишича, Украинадан «Карчова» назорат-ўтиш пунктига келаётган Ўзбекистон фуқароларининг сонини камайиши кузатилмоқда.
9 март куни яна битта рейс амалга оширилиши режалаштирилган.
«Мамлакатимизнинг Украинадаги элчихонаси томонидан Суми шаҳридан 23 нафар ўзбекистонлик талаба халқаро гуманитар ташкилотлар шафелигида эвакуация қилинди.
Украинанинг турли жойларидан фуқароларни эвакуация қилиш бўйича ишлар давом этяпти. Бунда, асосий эътибор уруш ҳаракатлари кузатилаётган чекка ҳудудларда қолиб кетган ҳамюртларимизни олиб чиқишга қаратилмоқда.
Ўзбекистонлик дипломатлар Молдовада бўлиб, ушбу мамлакатдан ватандошларимизни эвакуация қилиш масаласини ишлаб чиқмоқдалар», дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
17:24 / 14.11.2024
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08 / 14.11.2024
Блинкен: АҚШ Трамп келишидан олдин Украинага ёрдамни кучайтиради
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024