Ўзбекистон | 12:32 / 09.03.2022
1649
2 дақиқада ўқилади

Хоразмда 14 та намунавий «Экология кўчаси» барпо этилади

Хоразм вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан туман ва шаҳарларда 14 та намунавий «Экология кўчаси» барпо этиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди.

Фото: Kun.uz

Унга кўра, туман ва шаҳарлардаги кўчаларга мевали дарахтларнинг маълум бир турдаги 5 мингдан ортиқ кўчати экилади. Уларни парвариш ва муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар кўрилади, назоратга олинади. 

«Экология кўчаси»га кўчатларни экиш билан боғлиқ харажатлар бошқарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Хоразм вилояти бўйича намунавий «Экология кўчаси» ва уларга экиладиган кўчат турлари: 

1. Урганч шаҳри, «Исломобод» маҳалласи, Тадбиркорлар кўчаси - 600 туп олма; 
2. Хива шаҳри, «Гиламчи» маҳалласи, Айланма йўл кўчаси - 200 туп олма;
3. Боғот тумани, «Тозабозор» маҳалласи, Олтинқум кўчаси - 540 туп ток; 
4. Гурлан тумани, «Ватанпарвар» маҳалласи, Огаҳий кўчаси - 400 туп ўрик; 
5. Урганч тумани, «Анжирчи» маҳалласи, Фарғона кўчаси - 300 туп анжир; 
6. Қўшкўпир тумани, «Кўҳна зей» маҳалласи, Маърифат гулшани кўчаси - 120 туп олма; 
7. Тупроққалъа тумани, «Навбаҳор» маҳалласи, Ҳазорасп кўчаси - 200 туп ўрик; 
8. Ҳазорасп тумани, «Янгиобод» маҳалласи, Шерозий кўчаси - 300 туп олма; 
9. Хонқа тумани, «Катта Жирмиз» маҳалласи, Бунёдкор кўчаси - 250 туп олча; 
10. Хива тумани, «Бўстон» маҳалласи, Мустақиллик тонги кўчаси - 300 туп ўрик; 
11. Хива тумани, «Ғовук» маҳалласи, Жасур кўчаси - 400 туп анор; 
12. Шовот тумани, «Бешмерган» маҳалласи, Бешмерган кўчаси - 1000 туп олча; 
13. Янгиариқ тумани, «Янгиер» маҳалласи, Ёғду кўчаси - 650 туп олча; 
14. Янгибозор тумани, «Шоирлар» маҳалласи, Амударё кўчаси - 300 туп олча.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид